Ғамхўрлик – ижтимоий ҳимоя тизими эътиборида

Бухоро вилояти Жондор тумани “Навгади” маҳалла фуқаролар йиғинида 5680 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улардан 95 нафарини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этади. Маҳаллада фаолият юритаётган ижтимоий ходим Муҳаббат Хаитова томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва манзилли ёрдам кўрсатиш ишлари тизимли йўлга қўйилган.