103 рақамига битта қўнғироқ ва тез ёрдам йўлда. Ўзбекистондаги 3 мингга яқин тез ёрдам бригадаси йилига камида 13 млн чақирувга хизмат кўрсатади. Gazeta шифокорлар жамоаси билан бир кун бирга юриб, вазифаси одамлар ҳаётини сақлаб қолиш бўлган бу инсонлар меҳнати ортида нималар тургани билан танишди.