Тошкент вилоятидаги «Чинор» постида Cobalt йўловчида 4,8 кг гашиш борлиги аниқланди. У буни Бухородаги махфий жойдан олганини маълум қилди. Ҳудуд кўздан кечирилганда, у ерда яна 45 кг гашиш моддаси топилди. Гиёҳвандлик воситалари Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келингани аниқланди.