Самарқандда 7 киши вафот этган газ портлаши иши бўйича газ идораси раҳбар ва ходимлари 7 йилга қамалди. Жабрланувчилар газ ҳиди чиқаётганини айтиб, газ идорасига бир неча маротаба мурожаат қилган. Бироқ ташкилот ходимлари бунга эътибор қаратишмагани маълум бўлди.