Сайёр суд – ёшлар учун ҳаётий дарс

Андижон вилоятида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, уларни мамлакатимиздаги қонун ва қонуности ҳужжатларига риоя қилишга ўргатиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу йўналишда ташкил этилаётган сайёр суд мажлислари ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этмоқда.