«АҚШ билан ҳамкорлигимиз кимгадир қарши эмас, балки бирор мақсад йўлида қурилиши лозим» — СМТИ директори

Марказий Осиё давлатларининг АҚШ билан ҳамкорлиги «кимгадир қарши эмас, балки бирор мақсад йўлида — тараққиёт, барқарорлик ва фаровонлик учун» қурилиши керак. Бу ҳақда Вашингтонда нутқ сўзлаган президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов маълум қилди.