Еврокомиссия Демократик барқарорлик маркази ташкил этишни режалаштирмоқда. Янги марказ Европа Иттифоқи ва ушбу тузилмага аъзо бўлишга номзод мамлакатлардан мутахассисларни хорижий ахборот манипуляцияси ва аралашувига қарши курашиш учун бирлаштиришга қаратилади. ЕИ масъуллари фикрича, Россия ва Хитойдан кириб келадиган нохолис ахборот хавфи ошган.