Маош йўқ, парвоз йўқ: АҚШда ҳаво қатнови қисқаради

АҚШ транспорт вазири Шон Даффи ҳукумат иши тўхтагани сабаб, жума кунидан бошлаб мамлакатдаги 40 та йирик аэропортда парвоз 10 фоиз қисқарганини маълум қилди. Бу қарор ҳаво ҳаракати диспетчерларида чарчоқ ва руҳий босим ҳолати кўпайгани боис қабул қилинди, деди Федерал авиация бошқармаси (FAA) раҳбари Брайан Бедфорд.