Янги Ўзбекистонда тиббиёт тизими ривожининг янги босқичи

Инсон ҳаётида соғлик — энг улуғ неъмат. Шу боис тиббиёт соҳасига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан мамлакатимизда бу соҳа ривожига қаратилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар ва келгуси мақсадларни таҳлил этиш айни вақтда жуда муҳим аҳамият касб этади.