Пойтахтимиздаги “Маърифат маркази” Симпозиумлар саройида Ўзбекистон халқ артистлари Ғафуржон ва Ғуломжон Эшжоновлар ҳамда Ўзбекистон халқ ҳофизи Очилбек Матжоновнинг ижодий-маърифий кечаси бўлиб ўтди.