Тиббиёт ходимлари куни энди Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни сифатида нишонланиши мумкин

Шавкат Мирзиёев Тиббиёт ходимлари кунини Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни сифатида нишонлаш ҳақида гапирди. «Замонавий тиббиётни фармацевтикасиз тасаввур қилиб бўлмайди», — деди президент соҳа вакиллари билан учрашувда.