Марказий банк ахборотларни ошкор этиш бўйича қонунчилик талабларига риоя этмаган банкларга жарима қўллади

Марказий банк истеъмолчилар учун ахборотларни ошкор этиш ва давлат тили бўйича қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан тижорат банкларининг веб-сайтларини мониторингдан ўтказди. Унда регулятор қатор камчиликлар ва қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаб, 17 та банкка 102 млн сўмдан жарима қўллади.