Ҳамширалар академияси Тошкент давлат тиббиёт университети тасарруфига ўтказилиб, негизида Олий касбий тиббиёт академияси ташкил қилинади. Тиббиёт олийгоҳларида педиатрия ва даволаш йўналишларини ўз ичига олган умумий тиббиёт факультети очилади. Резидентура битирувчиси 150 фоизли устама олади.