«Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодир Сидиқов Gazeta`га Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида «ноёб» газ кони топилгани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, беш метрли қатламни бурғилашдан сўнг аномал юқори босим қайд этилган, у ердан 100 млн куб метр газ қазиб олинган.