Хусусий тиббий сектор давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Тиббий ускуналарни олиб кириш бўйича имтиёз 3 йилга узайтирилади, ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади, 200 млн долларлик имтиёзли ресурс ажратилади. Хусусий клиникада хизматлар арзон ва сифатли бўлса, тиббий суғурта маблағи уларга тўлаб берилади.