Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш ҳамда аҳоли учун соғлом экотизим яратиш мақсадида мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу жараёнда Энергетика вазирлиги ҳам фаол иштирок этиб, республика бўйлаб кўкаламзорлаштириш ташаббусларини амалга ошириб келмоқда.