Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШнинг Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган C5+1 саммитида иштирок этиши Марказий Осиёда кечаётган сиёсий жараёнларнинг янги босқичини белгилади. Саммитда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари, шунингдек АҚШ Президенти иштирок этди. Томонлар минтақавий ҳамкорлик ва Америка билан ўзаро алоқаларнинг келгуси йўналишларини муҳокама қилди. Глобал геосиёсий ўзгаришлар шароитида Марказий Осиё давлатларининг бирликдан келиб чиққан ҳолда халқаро майдонда ўз манфаатларини ҳимоя қилиши тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.