Қўлёзмаларни сақлаш ва таъмирлаш борасида тажриба алмашилди

Аждодларимиздан мерос бой илмий, маънавий-маърифий манбаларни, қўлёзма асарларни сақлаш, анъанавий амалий санъат намуналарини ўз ҳолича асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш ушбу йўналишдаги тажрибали мутахассислардан алоҳида маҳорат ва ёндашувни талаб этади. Бир неча асрларга бориб тақаладиган ноёб қўлёзма асарларни зиён етказмасдан сақлаш ва таъмирлашнинг ўзига хос усуллари бор, албатта. Бу усулларни пухта эгаллаган мутахассисларни тайёрлаш ва тажрибасини бойитиб бориш долзарб аҳамиятга эга.