Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 3 ноябридаги “Қорақалпоғистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Ўразалиев Хитой Халқ Республикасининг “Everprosper Investment Consulting” компанияси вакиллари билан учрашди.