Октябрь охирига келиб Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 60 млрд долларга яқинлашди, бу статистика давридаги энг юқори кўрсаткич. Ўсиш, аввало, мамлакат умумий захираларининг 80% дан ортиғини ташкил этувчи олтин нархи ошиши билан боғлиқ. Йил бошидан буён захиралар 44% ёки 18,1 млрд долларга ўсган.