“NEW MODA” нафақат дизайнерлар танлови балки имконияти чекланган инсонлар учун ўз иқтидорини намойиш этишга қаратилган пиллапоядир. Ёшлар ўртасида замонавийлик ва миллий руҳ уйғунлашган ҳолда яратилган кийим-кечаклар шу соҳанинг усталари ҳакамлар ҳайъати кўз ўнгида намойиш этилади.