Соҳа фидойиларига давлат мукофотлари топширилди

Президентимизнинг “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга кўра, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётгани, юқори малакали кадрларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ тиббиёт ходимлари орден ва медаллар билан тақдирланди.