Бу йил октябрь ойи Ўзбекистонда қурғоқчил ўтди — республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир одатдагидан анча кам бўлди. Шунингдек, ой бошқа йиллардагига нисбатан энг иссиқларидан бири сифатида қайд этилди. Октябрь сўнггида ушбу мавсумдаги илк қор қоплами кузатилди.