“Хавфсиз шаҳар” тизими – стратегик ташаббус

Қорақалпоғистон Республикасида “Хавфсиз шаҳар” тизимининг ягона аппарат-дастурий платформаси ишга туширилди. Ушбу платформа маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларини автоматлаштириб, бутун ҳудуддаги видеокузатув тизимларини ягона марказ орқали бошқариш имконини бермоқда. Шунингдек, марказий сервер хонасида жами 13 та замонавий сервер ўрнатилган.