Андижонда ёшлар кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқланди

Андижон шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида U-20 ёшлар ўртасида эркин ва аёллар кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Ушбу мусобақа ёш спортчилар учун ўз маҳоратларини намойиш этиш, терма жамоалар таркибига кириш ва халқаро мусобақаларда иштирок этиш имкониятини берувчи муҳим босқич ҳисобланади.