Президентимизнинг Глобал ижтимоий адолат фондини таъсис этиш таклифи камбағалликни қисқартиришда кўмак
Бугун ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида дастлаб давлатимиз раҳбарининг Қатар давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан “Ижтимоий ривожланиш” бўйича иккинчи Жаҳон саммитидаги иштироки ҳақида сўз юритилди.