Талаба шифохонадаги кутиш муаммосига инновацион ечим топди

Ҳозирги кунда соғлиқни сақлаш тизимида энг долзарб муаммолардан бири шифохоналарда навбат кутиш масаласидир. Аҳолининг катта қисми тиббий кўрикдан ўтишда ёки оддий диагностика жараёнларида кўп вақтини сарфлайди. Айнан шу муаммони ечиш мақсадида Турин политехника университети магистри Асадбек Ўринов томонидан ишлаб чиқилган “Body Tester” номли инновацион лойиҳа долзарб ечим сифатида илгари сурилди.