Ўзбекистон сўнгги йилларда аграр соҳада халқаро ҳамкорлик ва рақамлаштириш борасидаги тажрибаси билан самарали натижаларга эришмоқда. Ёш мутахассислар алмашинуви, аграр таълим тизимини модернизация қилиш, шунингдек, мавжуд қўшма лойиҳаларда юзага келаётган айрим муаммоларни ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолияти жадаллашди.