Марказий Осиё бирдамлиги – минтақа тараққиёти кафолати

Самарқандда давом этаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Марказий Осиё халқаро институти томонидан “Янги Марказий Осиё: маданият, таълим ва илм-фан орқали биргаликда ривожланиш ва фаровонликка эришиш йўли” мавзусида махсус тадбир ўтказилди.