Ўзмиллийбанк ташаббуси билан: “TRYP by Wyndham Chimyon” меҳмонхонаси очилди

Ўзбекистон Республикасининг туристик салоҳиятини ривожлантириш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Бу жараёнда “Ўзмиллийбанк” АЖ каби йирик банкларнинг иштироки катта аҳамиятга эга. Ушбу банк инвестицияси ҳисобидан Бўстонлиқ туманида жаҳон андозаларига жавоб берувчи меҳмонхона мажмуаси барпо қилинди.