Амалий ҳаракатлар ва рақамли ислоҳотлар тиббиётни халққа янада яқинлаштирмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Тошкент давлат тиббиёт университетига ташриф буюриб, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, тиббиёт муассасаларида хизматлар сифатини ошириш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимоти билан танишди.