Жиззахда ҳовлисидаги 4 метрлик чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди

Жиззахда қутқарувчилар чуқурга тушиб кетган фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолди. У эҳтиётсизлик оқибатида 4 метрли чуқурликка тушиб кетган. ФВВ ходимлари махсус қутқарув анжомлари ёрдамида чуқурликдан фуқарони чиқариб олган. Сўнг у тиббиёт ходимларига топширилган.