«Суд жараёнидан норозиман» — Фурқат тумани ИИБ ходимлари таҳқирлаган аёл Саида Мирзиёевадан ёрдам сўради

Фурқат тумани ИИБ ходимлари таҳқирлаб, калтаклаган Гулираъно Қосимова 7 ноябрь кунги суд мажлисидан чиқариб юборилди. У суд жараёнидан норозилиги, иш Олий судда кўриб чиқилишини айтиб, видеомурожаат қилди. «Судда жабрланувчи эмас, худди судланувчига ўхшайман», — дейди у. Олий суд бунга изоҳ берди.