Тошкент шаҳрида чиқиндидан жами 2 млрд 239 млн сўм қарзи бўлган 25 мингдан ортиқ абонентга электр учун тўлов қилишни чеклаш ҳақида хабар юборилган. 5 кун ичида 19 мингта абонент 1 млрд 657 млн сўм тўлаган. Қолган 6 мингта абонентнинг «свет» учун тўлов қилиш имконияти 10 ноябрдан вақтинча чекланди.