Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида донли экинлар етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбари ҳокимият тизимидаги танишлари орқали хўжаликнинг 3 гектар ер майдонини иссиқхона ташкил этмоқчи бўлган, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилади.