Электр энергияси учун асоссиз тўловлар қайта ҳисобланади

Сўнгги йилларда мамлакатимизда электр энергияси таъминоти тизимида шаффофликни таъминлаш, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ва асоссиз қарздорлик ҳолатларига чек қўйиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, давлат ва таълим муассасаларига нисбатан хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятида қонун талабларига риоя этилишини таъминлаш масаласи ҳам доимий эътиборда бўлиб келмоқда.