Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоаси штабидан кетишини изоҳлади ва фаолиятини давом эттириши ҳақида гапирди

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийининг собиқ ёрдамчиси Тимур Кападзе Фабио Каннаваро келганидан сўнг «ноқулайлик»дан қочиш ва фаолиятини мустақил мутахассис сифатида давом эттириш мақсадида жамоани тарк этишга қарор қилганини айтди. У бир қанча давлатлардан келган таклифларни кўриб чиқмоқда.