Касаба уюшмалари – меҳнаткашлар манфаати посбони

Мамлакатимизда касаба уюшмалари тизими нафақат ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, балки соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жамоа руҳини мустаҳкамлаш йўлида ҳам муҳим ўрин тутади. Айниқса, хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг саломатлигини, интеллектуал ва маънавий юксалишини қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бирига айланди.