Янги Тошкентда 55 минг ўринли футбол стадиони қурилиши бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда футбол стадиони пойдеворини қўйиш маросимида иштирок этди. Спорт иншооти 55 000 томошабинга мўлжалланган ва мамлакатдаги энг каттаси бўлади. У 2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда бўлиб ўтадиган U-20 жаҳон чемпионати учун ФИФА стандартлари асосида қурилади.