“Ёш фермерларнинг инновацион ғоялари ва ташаббуслари” мавзусида амалий семинар

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида ёшларнинг фаоллиги ортиб бормоқда. Улар янги ғоялар ва замонавий технологиялар ёрдамида ҳосилдорликни оширишга интилмоқда. Шу боис, ёш фермерларни қўллаб-қувватлаш, уларга молиявий ёрдам кўрсатиш ва инновацион ечимларни амалиётга жорий этиш алоҳида аҳамиятга эга. “Pharma Park”да ёш фермерлар ва тадбиркорларнинг инновацион ғоялари ҳамда ташаббусларини муҳокамасига қилишга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда давлат идоралари, ташкилотлар раҳбарлари, соҳавий экспертлар ва ёшлар иштирок этди. ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси Актам Ҳаитов ёш фермерларни қўллаб-қувватлаш долзарб вазифа эканини таъкидлади.