Қашқадарёда табиий газ таъминоти яхшиланмоқда

Ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талаб ва эҳтиёжни қондириш, аҳолига табиий газ етказиб бериш сифатини ошириш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш айни кундаги долзарб вазифалардан ҳисобланади. Бу борада “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти  филиали томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.