Экология тизимидаги тарқоқлик туфайли ишлар кутилган даражада эмас — президент

Шавкат Мирзиёев экология соҳасидаги ишлар самарадорлигига доир тақдимот билан танишди. Йиғилишда тарқоқлик ва идоралар ўртасидаги ваколатлар бўлиниши сабабли натижалар кутилган даражада эмаслиги таъкидланди. Соҳада бошқарувни такомиллаштириш, ишларни марказлаштириш таклиф этилди.