Самарқандда 3 га ерни $300 мингга сотмоқчи бўлган фермер ушланди

Самарқандда фермер хўжалиги раҳбари 3 гектар ерни иссиқхона қуриш ниятидаги фуқарога 300 минг долларга сотмоқчи бўлди. У олдиндан пулнинг бир қисмини олаётганда ушланди. Қашқадарёда икки киши захирадаги ерни уй қуриш учун 180 млн сўмга сотмоқчи бўлганда қўлга олинди.