Мамлакатимизда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, оилавий бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу жараёнларнинг амалий ифодаси сифатида жойларда кўплаб кичик корхоналар ўз фаолиятини кенгайтириб, янги иш ўринлари яратмоқда.