Трамп Аш-Шараъни Оқ уйда қабул қилди (+видео)

Кеча АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда Суриянинг муваққат Президенти Аҳмад Аш-Шараъ билан учрашди. Араб давлати ҳукумати ахборот вазири Ҳамза Мустафо ижтимоий тармоқ орқали Дамашқ Қўшма Штатлар бошчилигидаги халқаро коалицияга қўшилгани ва шу орқали “терроризмга қарши кураш ҳамда минтақавий барқарорликни қўллаб-қувватлашдаги ўрнини мустаҳкамлагани”ни маълум қилди.