Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди.Таъкидландики, ғалла уруғчилиги бўйича 2026 йил ҳосили учун 200 минг тоннадан ортиқ уруғлик дон жамғарилди. “Агроплатформа” ахборот тизими орқали очиқ ва шаффоф танловлар ташкил этилиб, инсон омилисиз салкам 3 минг нафар қишлоқ хўжалиги субъекти танлаб олиниб, уларга 80 минг гектарга яқин майдон бириктирилди.