Андижонда “Жасорат мактаблари” фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ёшлар онгида Ватанга муҳаббат, садоқат ва масъулият туйғусини шакллантириш замонавий таълим тизимининг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу жараёнда ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига қаратилган ташаббуслар ёш авлодни фаол, эзгу ғояларга содиқ шахслар сифатида камол топтиришда муҳим ўрин тутади.