Туркия ҳарбий самолёти Грузия-Озарбайжон чегарасида қулаши оқибатида барча — 20 киши ҳалок бўлди
Грузия-Озарбайжон чегарасида Туркиянинг C-130 русумли ҳарбий юк самолёти ҳалокатга учради ва ундаги барча — 20 киши ҳалок бўлди. Самолёт «хавф сигналини бермасдан», радардан ғойиб бўлган. Унинг қулаш сабаби ўрганилмоқда.