Автомобиль босиб ўтган масофасини ўзгартирилганини яширганлик учун жавобгарлик белгиланиши мумкин
Ўзбекистонда транспорт воситасининг одометр кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш ёки одометрни алмаштириш тўғрисида хабардор қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинди. Жазо БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача бўлиши мумкин.