Фарғона шаҳри жамоат транспорти учун Хитойдан 24 та автобус олиб келинди

Фарғонага Хитойдан 24 та Zhongtong русумли автобуслар келтирилди. Улар Фарғона шаҳри автобус йўналишларида брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди. Йил якунига қадар ташувчи корхоналар томонидан қўшимча 36 дона автобус сотиб олиб келиниши режалаштирилган.